[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.12.2024. Бугунги кунда республикамизда гендер тенгликни ҳамда хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2022 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-809-сон Қонунига ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2023 йил 21 июлдаги 6-сонли баённомаси билан тасдиқланган 3 йиллик режага асосан Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимизда илк марта Гендерга оид аудит ўтказиш ишлари бошланган.

Навбатдаги Гендерга оид аудит Соғликни сақлаш вазирлиги, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларида амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар мобайнида вазирликда ҳар бир йўналиш бўйича, яъни ходимларга берилаётган имтиёзлар, иш вақтлари, меҳнат шартномалари, ойлик маошлари ва бошқа йўналишларда гендер тенгликка риоя қилинаётганлиги соҳа мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Гендерга оид аудит жараёнларида вазирлик марказий аппаратида ва ташкилотларда семинарлар ташкил этилиб, ходимларга гендер тенгликнинг мазмун ва моҳияти юзасидан мутахассислар томонидан тушунчалар олиб борилмоқда, қонунчиликдаги нормалар ва белгиланган вазифаларга алоҳида урғу берилди.

Бундан ташқари ходимлар билан индивидуал суҳбатлар ташкил қилиниб гендер тенгликни таъминлаш бўйича фикр ва таклифлари ўрганилди.

Шунингдек, вазирлик, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларида фаолият юрутувчи ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, Вазирлик рахбарияти ва тизим ташкилотлар томонидан мазкур аудитга очиқ ёндашуви эътиборга молик.

Мазкур Гендерга оид аудит якунлари бўйича экспертлар томонидан тайёрланган маълумотлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан умумлаштирилган ҳолда жорий ой якунига қадар Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этилади.

Муқаддас Муйитдинова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати меҳнат техник инспектори