14.10.2025. Миллий мониторинг
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тегишли қарори билан пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда уларнинг иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторинг гуруҳи тузилган.
Айни пайтда далаларда Миллий мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Яқинда масъуллар Сурхондарё вилояти Ангор тумани, “Гулистон” маҳалласидаги Саидносирхон фермер хўжалигида ҳам бўлишди. Ўрганишлар мобайнида хўжалик раҳбари теримчиларнинг 10 кунлик иш ҳақини бермагани аниқланди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 65 нафар теримчига пахта пуллари (79,9 миллион сўм) тўлаб берилди.
Бобур Мамиров
Сурхондарё вилоят бўйича Миллий мониторинг гуруҳи раҳбари