25.11.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан 3 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалардан бири — “Яшил макон” лойиҳасидир. Лойиҳа доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида янги боғлар, сўлим хиёбонлар ва яшил ҳудудлар барпо этиш белгиланган эди.
Хусусан, ушбу топшириқларни самарали амалга ошириш мақсадида Қизилтепа тумани “Маликобод” МФЙ ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан 3 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Кузги дарахт экиш акцияси доирасида 50 нафар касаба уюшмалари кенгаши ходимлари иштирок этди. Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский