30.01.2026. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгашида Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасига киритилган масалалар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Федерациянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Бахтиёр Жўраев ва аппарат ходимлари ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш масалалари ҳам Давлат дастурининг муҳим йўналишлари сифатида қайд этилган. Бу вазифалар касаба уюшмалари фаолияти билан бевосита уйғун ҳолда бўлиб, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда янги имкониятлар очади.
Шунингдек, Дастурда маҳаллаларни комплекс ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилалар билан манзилли ишлаш каби масалалар алоҳида ўрин олган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаётида сезиларли ижобий ўзгаришларга олиб келиши билан аҳамият касб этади. Зеро, маҳалладаги барқарорлик ва фаровонлик бутун жамият тараққиётининг пойдеворидир.
Қисқасини айтганда, Давлат дастури лойиҳаси юртимиз тараққиётининг янги босқичини белгилаб берувчи муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Унда белгиланган вазифалар, аввало, инсон манфаатини устувор қўйиш, маҳалла институтини жамият тараққиётининг таянчига айлантириш ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский