[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.07.2015. Жорий йилнинг июль-август ойлари тармоқ касаба уюшмаларининг ўтган ҳисобот давридаги фаолиятини сарҳисоб қилувчи палладир. Яъни, ушбу муддатларда тармоқ Республика кенгашлари Қурултойлар бўлиб ўтади.

Куни кеча Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмасининг VII Қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, Авиаходимлар касаба уюшмаси Халқаро бирлашмаси раиси, Умумроссия авиаходимлари касаба уюшмаси раиси вазифасини бажарувчиси В.Селитринников, Россия Федерациясининг “Сибирь” авиакомпанияси касаба уюшмаси қўмитаси раиси В.Ларин, Белоруссия авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси раиси Ю.Ершов иштирок этдилар.

1992 йил 21 февралда ташкил топган мазкур тармоқ касаба уюшмаси бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг барча таркибий бўлинма ва аэропортлари, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат нозирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет»), 2 та «Ватанпарвар» ташкилоти, Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-сонли академик лицей, «Ан-Рад Аэро» МЧЖ касаба уюшма қўмиталарини бирлаштиради. Ҳозирда касаба уюшмаси таркибида 26 та бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолият мавжуд бўлиб, 22 минг нафардан ортиқ аъзога эга.

Қурултойда тармоқ касаба уюшмасининг 2010-2015 йиллардаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди. Ушбу даврда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Хусусан, жамоа шартномаларининг ижтимоий таркиби кучайтирилиб, ходимлар учун имтиёзлар кўлами кенгайтирилган. Айниқса, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътибор оширилиб, профилактика ишлари фаолиятнинг устувор йўналишлари қаторидан ўрин олди. Тизим корхона ва ташкилотларида ишлаб, пенсияга кетган инсонлар ижтимоий ҳимояси ҳам доимий эътиборда бўлди.

Шунингдек, қарийб 900 нафар тармоқ ходимлари санаторийларда имтиёзли равишда соғломлаштирилди. Меҳнаткашлар фарзандларининг 4,8 минг нафардан ортиғи болалар оромгоҳларида дам олдирилди. Ходимлар ўртасида турли маданий-оммавий тадбирлар ва спорт-соғломлаштириш мусобақалари тизимли йўлга қўйилиб, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланди.

Қурултойда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Мингалиев делегатлар томонидан қайтадан ўз лавозимига сайланди.

Анжуманда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, келгуси беш йиллик давомида олиб бориладиган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.