[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

31.07.2015. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги 15 та санаторийда йил бошидан жами буён 1072 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийси давлат бюджети ҳисобидан, 57 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийси эса касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан соғломлаштирилди.

Жорий йилнинг 31 июль ҳолатига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 455 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари дам олдирилиб, саломатликлари мустаҳкамланмоқда.

Фахрийларни санаторияларда соғломлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси ва бир қатор вазирликлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда “Нуроний” жамғармаси мутахассисларидан иборат Республика ҳамда ҳудудий Ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Шуниндек, касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан юқоридаги вазифаларнинг ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

Айни кунларда тизимдаги санаторийларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини тантанали нишонлаш мақсадида  “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда.

Фахрийлар мазкур санаторийларда ўзлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда қўшимча қулайликлар учун бугунги доруломон ҳаётга шукроналар айтиб, давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш йўлида амалга ошираётган ишлар учун миннатдорлик билдирмоқдалар.

Урушнинг биринчи кунларида хизматга чақирилиб, Купенск шаҳрида хизматни бошлаганман, – дейди тизимдаги Абу Али Ибн Сино номли санаторийда соғламлаштирилаётган Хоразм вилоятилик Николай Раджабов. – Жангларнинг бирида бошимдан яраланиб, узоқ вақт госпиталда даволангандан сўнг, ногирон бўлиб уйга қайтганман. Президентимиз томонидан  9 май “Хотира ва қадирлаш куни” куни муносабати билан “Ғалабанинг 70 йиллиги” ордени билан тақдирланганлигим  учун Юртбошимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган чуқур ҳурмат ва эҳтиромдан беҳад мамнунмиз.