[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2015. Истеъмол товарлари ишлаб чивариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бугунги кунда 4 минг 938 та бошланғич ташкилотга эга бўлиб, 519 минг 652 нафар касаба уюшма аъзосини бирлаштиради. Тизимда бугунги кунда асосий эътибор янги ташкил этилаётган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъетларини касаба уюшмасига жалб этиш ва буорқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдир.

Мазкур йўналишларда Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчилари, шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларни жамоа шартномавий муносабатлар билан қамраб олиш, мазкур локал ҳужжатларнинг ижтимоий таркибини кенгайтириш, уларга хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган меъёрлар, имтиёз ва қулайликлар киритиш масалалари доимий диққат эътибордадир. Худди шу мақсадларда тармоқ касаба уюшмасининг туман ва шаҳар кенгашлари меҳнат жамоаларида бўлиб касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тарғиб этиш билан бирган, янги ташкил этилган бошланғич касаба уюшмаларига амаоий ёрдамлар кўрсатмоқдалар.

Хусусан, тармоқ касаба уюшмасининг Шайхонтоҳур туман кенгаши нафақат меҳнат жамоаларида, балки олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб, уларга ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги миллий ва халқаро меъёрлар, меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш йўналишларида иш олиб бормоқдалар. Шунингдек, соҳа ходимларига мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, мустақиллик йилларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида мунтазам равишда “Маънавият соатлари” ташкил этиб келинмоқда.

Куни кеча Туман кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Маънавият соати”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобининг мазмун-моҳияти соҳа ходимлари, хусусан ёш мутахассисларга етказилди.

Тадбирда мазкур китобнинг нашр этилиши мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга эканлиги, бу кенг қамровли китобда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб ва айни вақтда шарафли тарихий йўли ўз ифодасини топгани алоҳида таъкидланди. Китобда давлатимиз ва жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берилгани, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт каби ижтимоий соҳаларни барқарор ривожлантириш, юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ва минтақа тараққиётини янги босқичга кўтаришга доир янги режа ва устувор лойиҳалар, бугунги кунда дунёда юз бераётган кескинлик ва қарама-қаршиликлар, турли таҳдидларнинг олдини олиш тўғрисидаги қарашлар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён қилинганини қайд этилди.

Иштирокчилар халқимизнинг ушбу китоб мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларини изчил давом эттириш, инсон манфаатларига қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасида олдимизда турган вазифаларни аниқ-равшан белгилаб берганлиги билан барчамиз учун дастуриламал бўлишини таъкидладилар.

Шундан сўнг тармоқ тизимида кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган пенсия олди ёшидаги ходимлар ҳамда ишловчи пенсионерларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилиб, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига доирасида улардан 4 нафарига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар топширилди.