[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.12.2015. 14 январь  – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан республикамизнинг барча гўшаларида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остидаги байрам тадбирлари бошланиб кетди.

Худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар Сирдарё вилояти  касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан ҳарбий қисмларда ва меҳнат жамоаларида  ўтказилди.

Гулистон ҳарбий округига тегишли ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги кечани кеча, кундузни кундуз демай чегараларимиз сарҳадларини қўриқлаётган ҳарбийларимизга нечоғлиқ боғлиқлиги, бугун дунёда рўй бераётган нохуш жараёнларнинг юртимизда рўй бермаслиги учун давлатимиз ва ҳарбийларимиз томонидан малга оширилётган саъй-ҳаракатлар хусусида сўз борди.

“Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз!» мавзусидаги яна бир тадбир Мирзаобод туманидаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида, “Ҳарбий хизмат – мардлик, жасорат ва чиниқиш мактаби” номли тадбир Гулистон шаҳридаги қурилиш, уй-жой коммунал хизмат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган ёшлар давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, хусусан, “Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочилари” нишони соҳиблари Алишер Абдурасулов, Шоҳруҳ  Каримов, Шуҳрат Қорақуловларнинг, “Жасорат” медали соҳиби Одилжон Исмоилов, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Шуҳрат Бўриев иштирокидаги суҳбатларни катта қизиқиш билан тингладилар ва улардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Учрашув иштирокчилари ватанга хизмат – олий мақсад эканлиги, ҳар бир йигит борки, Ватан деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизматни ўзига шараф деб билиши зарурлигини алоҳида таъкидладилар.