30.12.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Янги йил байрами арафасида жойларда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай маданий тадбирлардан бири “Ўзбекистан SOS Болалар маҳаллалари” уюшмасининг Самарқанд вилояти филиалида ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамалакатимизда ёш авлодга бўлган эътибор, Президентимиз раҳнамолигида фарзандларимиз бахти ва келажаги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар изчиллик тобора кенг кўлам касб этаётганини таъкидладилар. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинганлиги мамлакатимизда оналар ва болаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин далили эканлиги қайд этилди.
Тадбирда мазкур муассасада тарбияланаётган болаларга касаба уюшмалари томонидан янги йил совғалари топширилди.
Болажонлар ўз қувончларини шеър, қўшиқ ва рақслари орқали ифода этишди.
“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирлар Жиззах шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда 32-сонли махсус болалар мактаб-интернати тарбияланувчилари учун маданий тадбир ташкил этилиб, 40 нафар болажонга Янги йил совғалари топширилди.
Наманган шаҳридаги 49-, Норин туманидаги 47-махсус мактаб-интернатларида бўлиб ўтган янги йил тадбирларида ҳам тарбияланувчиларга касаба уюшмаларининг байрам совғалари топширилди.