29.12.2015. Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, ҳарбий қисмларга касаба уюшмаларининг совғаларини топшириш, Соғлом она ва бола йили муносабати билан ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан, жами 140 нафар ҳарбий аёлларни муносиб тақдирлаш ҳамда хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган 270 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Акция доирасидаги тадбирлар бугун қизғин давом этмоқда.