[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.03.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг янги сайланган раислари учун жорий йилнинг 14 мартидан ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.

«Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзуида ташкил этилган ўқув тингловчилари тармоқ касаба уюшмаси Қурултойида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, ижтимоий шериклик асослари каби йўналишлар бўйича малакаларини оширмоқдалар.

Шунингдек, Ўқув марказида Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ҳисобчилари учун ҳам ўқув курслари бошланди.

Унда тингловчилар касаба уюшмаси бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби йўналишида ўз малакаларини оширадилар.