16.08.2016. Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остидаги тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир ташкилотчилари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Истиқлол айёми билан қутладилар ва инсон қадри улуғланаётган юртда ҳеч ким меҳр, ғамхўрлик ва рағбатдан четда қолмаслигини таъкидладилар.
Мустақиллик йилларида кексалар, ижтимоий ҳимоятлаб оилаларни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг меҳнатини енгиллаштириш ҳамда уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш масалаларига ҳукумат миқёсида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Унда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, касаба уюшма фаоллари, касаба уюшма стипендиантлари ҳамда кўзи ожиз ўқувчи-талабалар, кўп болали, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилалар, хизмат даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоятнинг таниқли саънаткорлари ҳамда ёш хонандалар томонидан ижро этилган Истиқлол, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.