[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.08.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича қабул қилинган тадбирлар дастурига биноан жойларда республикамизнинг чекка қишлоқ туманларидаги аёлларнинг “Биз озод ва обод юрт аёлларимиз” шиори остида тарихий шаҳарларга саёҳатлари амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Наманган ва Бухоро вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари томонидан ташкил этилди.

Наманган вилоятилик 36 нафар хотин-қизлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидалар ва диққага сазовор масканларга саёҳат қилдилар.

– Касбим пиллакорлик, – дейди Мингбулоқ туманилик Мукаррам Бурхонова. – Саёҳат давомида биз истиқлол йилларида мамлакатимиз чинакамига бунёдкорлик майдонига айланганлигининг шоҳиди бўлдик. Тарихий шаҳарларимиз Самарқанд ва Бухоро ўтган 25 йил давомида мисли кўрилмаган даражада ободонлашиб, нафақат республикамиз, балки бутун дунёнинг эътиборини тортмоқда.

Бухоро вилоятидан саёҳатга отланган 40 нафар аёллар Баҳоуддин Нақшбанд ва Хўжа Саид Мир Кулол зиёратгоҳлари, Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Ситораи Мохи-хоса, Арк қалъаси, Минораи Калон каби тарихий обидалар, Самарқанддаги Имом ал-Бухорий, Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Бибихоним мадрасалари, Регистон мажмуаси билан танишдилар.

Саёҳатчилар буларнинг барчасининг аввало, мамлакатимиздаги барқарор тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик, муҳтарам Юртбошимизнинг доно сиёсатлари натижаси эканлигини эътироф этдилар.