[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.04.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Қирғизистон Республикасининг туризм масалалари бўйича делегацияси билан ЎзКУФК раҳбарияти, мамлакатимизнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Азамат Жаманкулов, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг биринчи котиби Гулнура Нарматова, Туризм департаменти, «Кыргизалтин» ОАЖ раҳбарлари, «Мовий ­Иссиқкўл», «Кыргызское взморье» санаторийлари вакиллари иштирок этди.

ЎзКУФК вакиллари меҳмонларга Ўзбекистоннинг санатор-курорт ва туристик салоҳияти, бу йўналишда ҳамкорликда амалга оширилажак лойиҳаларнинг истиқболи тўғрисида маълумот берди. Жумладан, касаба уюшмалари тизимида 4660 ўринга мўлжалланган 17 та санаторий, 160 ўринга мўлжалланган 2 та дам олиш зонаси мавжудлиги, улар замонавий тиббиёт ускуналари, мароқли ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар билан таъминлангани таъкидланди.

Ўз ўрнида, меҳмонлар Қир­ғизистонда ҳам туризмни ривожланлириш учун кенг имкониятлар борлигини таъкидлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, учрашувда ҳозир бўлган Навоий ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати вакилларини  ҳамкорликни янада кенгайтиришга чақирди.

Учрашувда соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш учун томонлар етарлича тажрибага эгалиги таъкидланди.