20.12.2017. Бухоро вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида «Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси» мавзусида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшм аси ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси мутахассиси Ҳ. Барноев ҳамда Н. Зоиров, вилоят Бандлик бош бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш инспектори Б. Жумаев ҳамда мутасадди ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Семинарда кўтарилган масалалар тармоқ Бухоро шаҳар раислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича масъуллар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни ва тизимни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётгани мазкур соҳада амалга оширилаётган ижобий натижалардан бири эканлигига алоҳида урғу берилди.
Сўзга чиққан фаоллар меҳнат муҳофазасига оид семинарлар ҳар бир корхона ва ташкилотда ходимлар иштирокида ўтказилса, албатта, ўз самарасини беришини билдиришди.