[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

31.10.2018. Бугунги кунда юздан ортиқ давлатларда дунё ҳамжамиятларида иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари, ижтмоий ҳимоя ва меҳнат қонунчилигига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ҳар бир ишчи-ходим соғлом муҳит ва хавфсиз шароитларда ишлашга ҳақли. Тажриба шуни кўрсатадики, иш жойларида соғлом муҳит маданиятининг юқори даражада бўлиши ишчи-ходимларга ва иш берувчиларга бирдек наф келтиради.

Тошкент Давлат Аграр университетида жорий йилнинг 30 октябр куни Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда “Касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнат муҳофаза қилиш, ижтимои ҳимоя ва муносиб меҳнат, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда 60 нафар факультет, кафедра, бўлим цех касаба уюшмаси вакиллари, техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Семинарда Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров, Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Ш.Бегимқулова, Бош юрисконсульт М.Абдуллаевлар ўз маърузалари билан қатнашишди.

Тадбир давомида ходимлар жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланилаётганлиги уларга яратилаётган меҳнат шароитлари, ишлаётган ногиронларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар, ҳамда ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилиши, янги ишга кирган ходимлар билан меҳнат шартномаси тузиш, меҳнат муҳофазаси бўйича кириш ва иш жойидаги йўриқлардан ўтказилиши ҳамда қонун талабларига мувофиқ ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган шахслар, пенсия ёшдаги ходимларнинг белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиши ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар берилди

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар билан фикр алмашилди ва келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилди.

Тадбир якунида иш берувчи томонидан хўжалик бўлими ишчи-ходимларига учун махсус бош кийим ва биринчи тиббий ёрдам воситалари тарқатилди.

Республика кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Х.Умаров