Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Адиробод ғунчалари”да 100 нафар хотин-қиз меҳнат қилади

16.02.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Бешариқ туманининг “Ворух-Дашт” МФЙ ҳудудида “Адиробод ғунчалари” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил этилди. 2021 йилнинг 14 февраль куни очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кооперация учун ажратилган 20 гектар ер майдони хонадонма-хонадан юриш орқали “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар хотин-қизга 20 сотихдан ажратиб берилди.

Сув муаммоси сабаб анча йиллардан буён фойдаланилмаётган ерни обод қилиш учун анча тер тўкишга тўғри келди. Майдон текисланиб, шудгор қилинди. Энг аввало, экин учун сув муҳим. Шу боис ерни суғориш учун қудуқ қазилиб, сув чиқарилди.

Кооперация аъзоларининг ишдан сўнг мароқли дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун замонавий шийпон ҳам қад ростлади. Шийпонда аёллар хонаси, дам олиш хонаси, ошхона, ювиниш хоналарининг мавжудлиги  кооперация аъзолари учун яна бир қулайлик бўлди.

Ер эгаларини оилавий шароитини яхши билан касаба уюшмалари уларни чиқимдор қилмаслик учун мева кўчатларини ҳам бепул тарқатишди. Ҳозир бу ерга ўрик ва бодом кўчатлари экилиб, қатор ораларга дуккакли экинлар экиш учун тайёр ҳолга келтирилди.

Эндиликда ер эгасига айланган оила вакиллари ўз ерларида меҳнат қилаётганликларидан хурсанд.

— Шу кунгача кунлик ишларга чиқиб, рўзғор тебратардим. Аёл бошим билан пул топиш учун хатто Жиззах, Тошкент вилоятларига бориб ишлаб келишга тўғри келарди, — дейди туманнинг Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи Солияхон Ибрагимова. — Оиламиздаги ҳолатдан яхши хабардор бўлган касаба уюшма вакиллари менга ҳам 20 сотих ер ажратиб беришга қарор қилишди. Ерга бодом ва ўрик меваларини экдик. Қатор ораларига эса дуккакли экинлар экаман. Бу эса оиламизга яхшигина даромад келтиради.

Янгиқашқар маҳалласида “Аёллар дафтари” рў хатида турувчи  Гулзира Турановага ҳам “Адиробод ғунчалари” ишлаб чиқариш кооперациясидан 20 сотих ер ажратиб берилди.

— Оилавий шароитимдан келиб чиқиб, менга 20 сотих ер ажратиб берилди. Барака топишсин, мева кўчатларини ҳам бепул беришди. Энди бу ерда астойдил меҳнат қилиб, оиламиз даромадимизни оширамиз. Бизи ўйлаб, мана шундай яхшиликларни қилаётган давлатимиз раҳбарига, касаба уюшмаларига “Адиробод ғунчалари” ишлаб чиқариш кооперацияси аъзолари номидан раҳмат айтаман.

Click to listen highlighted text!