Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Амалий – кўргазмали семинар ташкил этилди

24.04.2019. “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамиз ҳудудларида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида тарғибот лойиҳаси ўтказилмоқда. Мазкур тарғибот лойиҳасининг навбатдаги тадбири Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 23 апрель куни Андижон “Автотеххизмат” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди. Унда Андижон машинасозлик институти ва Андижон машинасизлик коллежи талаба-ўқувчилари иштирок этдилар.

Амалий кўргазмали семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Шокиржон Балтабоев ва жамият раҳбари Салохиддин Жалиловлар кириш сўзи билан очдилар.

Тадбир давомида талабаларга “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” тарихи ва бугунги кунда мамлакатимизда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида таҳлилий маълумотлар берилди. Хусусан, ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, инсон манфаатларига йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасига алоҳида тўхталинди. Бош Қомусимиз билан мустаҳкамланган инсонпарварлик, адолатпарварлик каби демократик тамойиллар, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кенг маълумотлар берилиб, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Кўргазмали амалий семинарда шунингдек, жамият раҳбари Салохиддин Жалилов ва мутахассислар талаба – ўқувчиларни корхона фаолияти билан таништириб, станциялардаги энг замонавий икки устунли кўтаргич, балансировка, развал-схождения стенди, автомобилларни бўяш ва қуритиш камераси, фара созлаш стенди, газоанализатор ва бошқа зарурий жиҳозлар ҳамда автосалон фаолияти билан таништирдилар.

Шунингдек, талаба-ёшлар корхонада ходимлар маънавиятини ошириш, дам олишлари ва спорт билан шуғулланишлари  учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда корхонада ташкил этилган “Маънавият соатлари”, ишлаб чиқариш гимнастикаси, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” акцияси, “Энг илғор ходим”, “Энг яхши китобхон” каби танловлар билан таништирилар экан иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратиб бераётгани ва ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда касаба уюшмалари ўз фаолият йўналишларини янада такомиллаштириб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, ижтимоий шериклик асосида корхона ходимлари, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида жамоа шартномасига хотин-қизлар ҳамда ёшлар манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга оид имтиёз ва кафолатлар киритиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Лойиҳа доирасида тадбир иштирокчиларига касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзалликлари ҳамда ходимлар учун жамоа шартномалари орқали бериладиган имтиёз ва кафолотлар, ёшлар учун меҳнат қонунчилигидаги имтиёз ва кафолатлар, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш – хавфсиз ҳаёт гарови мавзуларидаги тақдимотлар ҳам амалга оширилди. Шундан сўнг мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

Click to listen highlighted text!