Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Амалий ёрдам кўрсатилди

25.03.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шунингдек, тармоқ касаба уюшмаларининг 80 га яқин туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.

Вилоятдаги касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш жараёнида асосий эътибор корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари шартларининг бажарилиши, ходимлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилишини таъминлаш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат ва тармоқ дастурлари бажарилишида фаол иштирок этиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини имтиёзли равишда соғломлаштириш ҳамда дам олдириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларга қаратилди.

Ўрганиш якунлари бўйича касаба уюшма ташкилотлари ходимлари ва фаоллари учун Китоб тумани ҳамда вилоят бирлашмасида амалий семинар ўтказилиб, ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар юзага келишининг олдини олиш чоралари бўйича атрофлича тушунтириш берилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча  саволларга батафсил жавоб олдилар.

Print Friendly
Click to listen highlighted text!