Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

АҚШнинг Меҳнат вазирлиги ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакиллари фермер хўжаликларида бўлдилар

17.05.2018. Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазасининг ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш амалиёти билан танишиш мақсадида АҚШнинг Меҳнат вазирлиги ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакиллари Жиззах вилоятида бўлдилар.

Дастлаб меҳмонлар вилоятнинг Пахтакор туманидаги Пахтакор ва Навбаҳор худудида жойлашган “Кузги хирмон” ва “Яз Бекзод” фермер хўжаликларида бўлишиб, хўжалик раҳбарлари  билан суҳбатлашдилар ҳамда фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазасининг ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши ҳолати билан танишдилар.

Кунинг иккинчи ярмида меҳмонлар Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида фаолият кўрсатаётган Юридик клиника фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, касаба уюшмалари фаоллари, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят Кенгаши вакиллари иштирокида “Қишлоқ хўжалигида, хусусан фермер хўжаликларида иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазасининг ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш” мавзусида учрашув ва семинар ташкил этди.

Семинарда иштирокчилар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр ва  мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Click to listen highlighted text!