Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Асосий эътибор – профилактикага

04.01.2014. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофоза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижросини таъминлашга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда тармоқ касаба уюшмаси шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этдилар.
Семинар ишгтирокчиларига ходимлар учун қулай меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касалликларининг олдини олиш бўйича жойларда жамоатчилик назоратини кучайтиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар бўйича батафсил маълумот ва тавсиялар берилди. Бунда айниқса, бошланғич ташкилотларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш тизимига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари фаолиятидаги меҳнат муҳофазаси йўналишида асосий эътиборнинг профилактика масалаларига қаратилаётгани боис мазкур йўналишда самарали натижаларга эришилаётгани таҳлил этилди.

Семинар якунида тизимда ҳар ойнинг охирги жумаси “Меҳнат муҳофазаси куни” деб эълон қилинди.