Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Атрофлича таҳлил

11.08.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Қайта алоқа механизмини 2017 йилда янада такомиллаштириш масалалари» мавзуида семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда касаба уюшма фаоллари, тизимдаги юридик бўлимлар ҳуқуқшунослари, ХМТ ва Жаҳон банки вакиллари иштирок этди.

— Касаба уюшмалари халқаро ҳамкорлар билан дўстона муносабатларни йўлга қўйган, — дейди Фар­ғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юристконсулти Орзигул Қозихонова. — Бугунги семинар ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Унда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг психологик хусусиятлари, халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиб бориш истиқболлари, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик, меҳнат муҳофазасини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни, қишлоқ хўжалигида мавсумий меҳнатни ҳуқуқий тартибга солиш каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Қайд этиш керакки, касаба уюшмалари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ўзига хос тажрибани йўлга қўйган. Қайта алоқа механизми фуқаро томонидан мурожаат ҳолати, у юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида доимо хабардор бўлиш имконини яратмоқда.  Бундан ташқари, махсус дастурий таъминот мурожаатларни тезкорлик билан рўйхатга олиш, уларни гуруҳлаштириш борасида қўл келмоқда.

Семинар иштирокчилари қайта алоқа тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг самарали йўлларини жорий қилиш масалаларида маърузалар билан танишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!