Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Аждодлар меъроси – миллат хазинаси

09.02.2024.«Тахиатош ИЭС»АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар иштирокида буюк мутафаккир шоир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан «Навоий шеърияти билимдони» танлови ўтказилди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг қарорига мувофиқ ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида ташкил этилган мазкур танловда иштирок этган меҳнаткашлар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

“Янги Ангрен ИЭС” АЖда “Аждодлар меъроси – миллат хазинаси” мавзуида ўтказилган Маърифат соати ҳам ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланди. Тадбир доирасида ташкил этилган викториналарда ғолиб бўлганлар ишчи-ходимлар ҳамда фаол иштирокчиларга “Янги Ангрен ИЭС” АЖ касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати