Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бардавом ҳамкорлик истиқболлари

19.06.2018. 2018 йилнинг 6 июнида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Белоруссия транспорт ва коммуникация ходимлари касаба уюшмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида меморандум имзоланди. Халқаро учрашув доирасидаги очиқ мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривож­лантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Томонлар ҳамкорлик алоқалари замирида тармоқ тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятларини ҳимоя қилиш ҳамда тармоқ ходимлари сафини кенгайтириш, кичик ва ўрта бизнес вакилларини касаба уюшмаларига жалб этиш юзасидан Ўзбекис­тон ва Белоруссия ўртасида ўзаро тажриба алмашиш борасида музокаралар ўтказишди.
— Биз Белоруссия транспорт ва коммуникация ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Владимир Ринг билан 2017 йилдан буён танишмиз, — дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Баҳодир Йўлдошев. — Дўстона муносабатларимиз ўша пайтдан бери давом этиб келмоқда. Ўзбекистон ва Белоруссия касаба уюшмаларини фақат битта нарса боғлаб туради, у ҳам бўлса — халққа хизмат қилиш. Меморандумнинг имзоланиши эса икки турдош касаба уюшмаларининг келгусида ҳамжиҳатликда давом эттирадиган ишларини юқори даражага кўтаради.

Click to listen highlighted text!