Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Беғубор болаликнинг завқли онлари

18.07.2018. Мамлакатимизда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ўзининг қизғин палласига етди. Бугунги кунга келиб, республика бўйича 1 минг 330 та оромгоҳда 246 минг 493 нафар бола соғломлаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг 3 минг 40 нафар фарзандлари Тошкент вилоятидаги «Сумча», «Бойчечак», «Меҳржон», «Автомобилчи», «Конструктор», «Автойўлсоз», «Тонг», «Зилола», «Машъал-Лидер» ва «Ғунча» оромгоҳларида ҳордиқ чиқарди. Шунингдек, 123 та «Меҳнат ва дам олиш» оромгоҳида 4 минг 766 нафар коллеж ўқувчисининг амалиёт ўташи билан биргаликда дам олиши ҳам ташкил этилди.
Болаларнинг оромгоҳ ҳудудидан ташқарига чиқиши, тоғларга саёҳат уюштириши, умуман, дам олишини мазмунли ташкил этишга катта аҳамият қаратиляпти. Тўгарак хоналари, кутубхоналар ҳамиша гавжум. Маънавий-маърифий, спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
Республикамиз ҳудудида об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан оромгоҳларда назорат янада кучайтирилиб, эҳтиёт чоралари ­кўриляпти.
Мавсумнинг қолган қисмида яна 301 минг нафардан зиёд боланинг дам олдирилиши кутилмоқда. Уларнинг қарийб 153 минг нафари стационар, қолгани эса кундузги оромгоҳларга жалб этилади.

Click to listen highlighted text!