Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бош мақсад – ходимлар манфаатларини ҳимоялаш

01.03.2019. “Сирдарё сув қурилиш инвест” Давлат унитар корхонаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида жамоа шартномаси шартларининг 2018 йилда бажарилиши муҳокама этилди.

Мазкур масала юзасидан маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссиянинг далолатномаси эшитилди.

Ҳисоботларга кўра, ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида, ойига икки марта тўланмоқда. Бундан ташқари, 2018 йилда ходимларга 258,4 млн. сўмлик мукофот пуллари, кам таъминланган ходимларга 44  млн. сўмлик моддий ёрдам тўланди.

Ходимларнинг фарзандлари ёзги оромгоҳларда соғломлаштирилиб, ходимлар учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилди. Кекса авлод вакилларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида корхонанинг пенсиядаги собиқ ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам бериб борилмоқда.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича битимга биноан корхонанинг барча бўлинмаларида ёритиш мосламалари, ўт ўчиргичлар янгиланган, ходимлар учун замонавий русумдаги компьютерлар ҳарид қилинган.

Мажлисда ходимларни махсус кийим бош билан таъминлашдаги, шунингдек, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш борасидаги муаммолар ҳам айтиб ўтилди.

Муҳокамада сўзга чиққан корхона ходимлари жамоа шартномаси тадбирларини бажариш борасидаги сайъ-харакатлари учун маъмурият ва касаба уюшма қўмитасига миннатдорчилик билдирдилар.

Click to listen highlighted text!