Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бухоро шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» ғолиблари аниқланди

03.11.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда юртимиздаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини доирасида меҳнат ҳуқуқига бағишланган «Талабалар кубоги» турнири ўтказилмоқда.

Турнирнинг дастлабки минтақавий саралаш босқичи Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди. Кўп ўтмай иккинчи саралаш босқичи Бухоро шаҳрида ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 15 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди.

Интеллектуал мусобақа муросасиз курашларга бой ўтди. Якунда учта ОТМ жамоаси бир хил очко тўплаганлиги сабабли, ғолиб жамоа номини аниқлаш мақсадида қўшимча саволлар берилди.

Қўшимча саволларда Қорақалпоқ давлат университети талабаларининг меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги билимлари устунлик қилиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Урганч давлат университети талабалари 2-ўринни, Нукус давлат педагогика институти ёшлари жамоаси эса 3-ўринни эгалладилар.

Иккинчи саралаш босқичида ғолиб бўлган мазкур жамоалар “Талабалар кубоги”нинг16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма олдилар.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, республика босқичида ғолибликни қўлга киритган олий таълим муассасаси жамоаси Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган меҳнат ҳуқуқларига оид 1 ҳафталик ўқув семинарида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, ғолиб жамоа «Заковат» интеллектуал кўрсатуви телевизион вариантининг махсус сонида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Турнирнинг навбатдаги минтақавий саралаш босқичи манзили Фарғона шаҳри эканлигини эслатиб ўтамиз.

Click to listen highlighted text!