Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди

12.06.2019. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги  “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти тасарруфида янги “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи очилиш маросими ўтказилди ва фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда оромгоҳлар фаолиятининг ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад болаларнинг ёзги таътил вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг  жисмоний ва руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгига миллий ғояни, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишдан иборатдир.

“Бўстон” оромгоҳи “Фидокор элегант” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қуриб битказилди. 100 ўринга мўлжалланган оромгоҳ замонавий энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланди. Қурилиш учун “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 6 миллиард 500 миллион сўм маблағи сарфланган.

Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтиришда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус акс этган кўргазмалар, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ушбу масканда ҳордиқ оладиган болажонлар ҳордиқ чиқариш баробарида, хорижий тиллар ва компьютер бўйича билимларини ошириш, “Ёш китобхонлар”, “Тасвирий санъат”, “Моҳир қўллар”, “Жисмоний тарбия ва спорт” каби тўгаракларга қатнашиш имконига эга бўладилар.

Тадбир давомида болалар ижросидаги саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар очилиш маросимига янада тантанвор руҳ бахш этди.

Ш.Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Click to listen highlighted text!