Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни.

01.05.2018. 2018 йил 27 апрель куни “Алоқа тарихи музейи”нинг мажлислар залида Республика кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари, техник хавфсизлик муҳандислари, касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида  “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, мавжуд норматив-хуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат ва жамоат назоратини олиб борилишида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаб, муаммоларни ўрганган ҳолда, тегишли қонунларни белгиланган тартибда ишлашига эришиш ҳақидаги масалалар кун тартибидан жой олди.

Давра суҳбатини Республика кенгаши раиси Ишанходжаев Асрор Асланович олиб борди.

Давра суҳбатида Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ҳалқ депутати, Ўзекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Расулов Бобуржон Атхамович, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат техник инспекцияси бошлиғи Мўминов Абдулла Абдухакимовичлар маъруза билан иштирок этишди.

Йиғилишда меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги таъминланиши учун меъёрий хуқуқий асос, ишловчиларни махсус кийим ва пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, парҳез овқатлари билан бепул таъминланиши, тиббий кўрикларни ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда аттестация натижаларига кўра белгиланган имтиёзларни қўлланилиши борасида соҳа мутахассислари кенг тушунчалар бердилар.

Шунингдек, Давра суҳбати якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 8-108 “с” – сон қарори ҳамда кўрик танловни ўтказиш Низомига асосан ташкил этилган кўрик-танлов ғолиблари Республика кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалри билан тақдирландилар.

***

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ғ.Сафаров кириш сўзи билан очиб, меҳнат муҳофазаси бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Вилоят Бандлик бош бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекция бошлиғи Б.Жумаев янги таҳрирда қабул қилинган  “Мехнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг татбиқ этилишининг аҳамияти тўғрисида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази врачи М.Иноятуллаев ишлаб чиқариш жараёнидаги чангларнинг инсон соғлиғига зарари ва аллергик касалликлар профилактикаси ҳақида, “Саноат-геоконтехназорат” давлат инспекцияси масъул ходими Ф.Рахматуллаев  ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишларни бехатар олиб бориш услублари, “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ корхонаси меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси Ш.Шаропов корхонада битирувчи ёшлар ва ёш ходимларнинг меҳнатидан фойдаланишда уларга яратилиши лозим бўлган меҳнат шароитлари, Жондор пахтатозалаш корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Жумаева ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг таҳлили тўғрисига  бағишланган чиқишлар қилишди.

Семинарда 117 нафар корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!