Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига старт берилди

24.04.2019. Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остидаги тадбирларга старт берилди.

22 апрель куни “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси тизимидаги Хива туманидаги ўқув маркази биносида тизимдаги корхоналар инженер-техник ходимлари, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар, касаба уюшма фаоллари иштирокидаги жонли мулоқот асосида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Тренингда бу йилги тадбирлар бежиз “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтмаятганлиги таъкидланиб, дунёдаги ҳолат, мамлакатимизда меҳнат муҳофазасини кучайтириш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.

Шунингдек мазкур семинар-тренингда, иш берувчиларни мажбурий суғурталаш бахтсиз ҳодисадан жабр кўрганларни моддий қўллаб-қувватлаш баробарида, уларнинг олдини олишга йўналтирилиши, бунинг учун суғурта мукофотларини барча корхона ва ташкилотларда жорий қилиниши лозимлиги, бахтсиз ҳодиса содир бўлганда иш берувчига нисбатан жазо қўллаш амалиётга жорий этилса, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилиши ҳақида ва бошқа таклифлар киритилди.

 

Click to listen highlighted text!