Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Cеминар-тренинг

10.04.2019. 2019 йил 5 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мажлислар залида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Хотин-қизлар комиссиясининг 2019 йилга  мўлжалланган иш режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида агросаноат мажмуи тизимидаги вазирлик ва идора ва компаниялари ҳамда Тошкент шахрида жойлашган йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлардан фаол хотин-қизлар ўртасида семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинардан асосий мақсади Аёлнинг  оиладаги, фарзандлар тарбиясидаги ҳамда бизнесдаги ўрни, замонавий, ишбилармон ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аёлларга бугунги куннинг талаби ва шундан келиб чиқиб, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, шунингдек ушбу тадбир орқали Агросаноат мажмуи тизимида тармоқлараро боғлиқ масалалар бўйича тренинг ҳамда маърузалар орқали ижтимоий шериклик меҳанизмини янада  мустахкамланишига замин бўлди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида 4509 та корхона ва ташкилотлар, 8 та олий ўқув юртлари ва 397 та ўрта махсус, касб хунар таълими муассасалари мавжуд бўлиб жами  бошланғич ташкилотлар сони 4914 тани ва бу ташкилотлардаги касаба уюшма аъзолари сони 1 455 363 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 540 779 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Шундай экан бундай семинарлар, давра сухбатлари ва аёлларни шарафлашга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказиш тармоқни ривожланишига, тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг иш шароитларини яхшиланишига ва уларнинг билим салоҳияти, дунёқарашини ошириш учун мақсадлидир.

Шу мақсадда ўтказилган семинар давомида малакали мутахассислар томонидан ҳозирда хотин-қизлар хаётида мухим бўлган масалалардан иборат маруза ва тренинглар жой олди.

Жумладан томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Хотин-қизлар хуқуқларининг барча шаклларига бархам бериш” тўғрисидаги конвенциянинг мазмун моҳиятини очиб берилиши орқали, Гендер тенглик, бу атаманинг мазмуни ҳамда ҳозирги кунда бу масала катта ахамият касб этиб, бу нафақат аёллар, балки барча – аёллар, қизлар, эркаклар ва ўғил болаларга тегишли бўлган инсон ҳуқуқларига оидлиги ва бу борада тенглик тамойилларига амал қилиш кундалик ҳаётда, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ижобий натижаларга эришишига сабаб бўлаётганлиги ёритиб берилди.

Шунингдек, ижтимоий шериклик асослари жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари ҳақида хам тўхталиб ўтилди. Бунда умуман Ижтимоий – меҳнат муносабатлари бевосита меҳнат муносабатлари билан боғлиқ жараён бўлиб, малака ошириш, меҳнат шароитлари, ходимларни маиший ҳолатлари, соғломлаштириш, кадрлар танлаш масалалари назарда тутилиши ва бу борада касаба уюшмалари томонидан қандай ишларни амалга оширилаётгани ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Аёлларни маънавий дам олишлари учун семинар давомида Психолог маслахатлари ва тавсияларидан ўрин олган тренинглар ўтказилди. Ушбу тадбирга таклиф қилинган аёллар ходим бўлиши билан бир вақтда она, қайнона, келин вазифаларини бажариб келаётганлиги уларга ушбу масъулиятли вазифаларни иш билан биргаликда олиб борилишида ҳозирги замон талаби нималардан иборат эканлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот Марказининг катта илмий ходими Н.Умрзакова маруза қилиб, иштирокчилар билан оила муаммоларининг ечимлари бўйича мулоҳазалар ўтказди.

Бундай семинарлар йил якунига қадар барча вилоятларда бирма бир ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирларда тизимдаги вазирлик идора ва ташкилотларнинг қуйи ташкилотларидан ходимларни таклиф этган холда ўтказилади ва соҳада ходимлар учун муносиб меҳнат яратилиши уларнинг ижтимоий химояси ва хуқуқий савиясини оширишда кўмак бўлади деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ташкилий ишлаб бўйича бош мутахассиси ҳамда Хотин-қизлар комиссияси раиси Ш.Бегимкулова

Click to listen highlighted text!