Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишларда фидокорона меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлаётган, аёлларнинг муаммо ва мурожаатлари ҳал этилишига салмоқли ҳисса қўшаётган масъул ходимларни муносиб рағбатлантириш бўйича:

  • Республикамиз ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида “хонадонбай” ишлашда “Энг яхши маҳалла раиси”; 
  • Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ўртасида “маҳаллабай” ишлашда “Энг яхши сектор раҳбари”;
  • Гендер сиёсати ва мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ҳаётида аёллар ролини ошириш борасидаги ишларни намунали ташкил этган корхона раҳбарлари ўртасида “Энг намунали аёл иш берувчи”; 
  • “Аёллар дафтари” орқали кўмак олиб, иш ўрни яратган ва маҳалласидаги хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркор аёллар ўртасида “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти учун танловлари ўтказилмоқда.

Мазкур танловларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими йўналишидаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш, хусусан, хотин-қизлар муаммоларини “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, гендер сиёсатини қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш ишларига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.

Бир неча босқичларда ўтказилаётган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали аёл иш берувчи” ва “Касаба уюшмалари лауреати” танловларида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар тегишли ҳужжат ва материалларни 2021 йилнинг 1 июнига қадар туман ва ҳудудий Ташкилий қўмиталарига тақдим этишлари лозим.

Танловларнинг Республика финал босқичи ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири 2021 йил 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунида ўтказилади.

Танловлар ғолибларига Президент совғаси сифатида:

I–ўрин учун “Ласетти” автомобили;

II–ўрин учун “Кобальт” автомобили;

III–ўрин учун “Спарк” автомобили топширилади.

Танловлар ва уларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий Кенгашлари ҳамда Федерациянинг www.kasaba.uz веб-Портали орқали олишингиз мумкин.

  1. Энг яхши маҳалла раиси Республика танлови Низоми
  2. Энг яхши сектор раҳбари Республика танлови Низоми
  3. Энг намунали аёл иш берувчи Республика танлови тўғрисида Низом
  4. Касаба уюшмалари лауреати мукофоти учун Республика танлови Низоми

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Click to listen highlighted text!