“Дўстлик” болалар оромгоҳида янги боғ барпо этилди
07.12.2023. Республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида касаба уюшмаси ходимлари томонидан ҳам кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш каби хайрли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши томонидан 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Мазкур хайрли ишларда Федерациянинг Навоий вилояти Кенгаши, соҳалар бўйича тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари ҳамда касаба уюшма фаоллари ташаббускорлик намуналарини кўрсатиб, Қизилтепа туманида жойлашган “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудида янги боғ барпо этилди.
Меҳр оқибат ва бирдамликда ўтказилган бу дарахт кўчатларининг келгусида улкан боғга айланиши шубҳасиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати