Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Элнинг рўшнолиги — олий саодат

03.02.2018. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Косон туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, касаба уюшма фаоллари қатор жамоат бирлашмалари ходимлари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди, эҳтиёжманд, кам таъминланган аҳоли рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, 111 нафар фуқарога маиший техника жиҳозлари топширилди. 10 та уй таъмирлаб берилган бўлса, олти нафар беморнинг даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатилди.
Яна икки нафар фуқарога уй қуриб бериш бўйича ер майдони ажратилиб, тегишли ишлар бошлаб юборилди.
— Маҳалламизда яшовчи Гулнора Фармонова ва унинг турмуш ўртоғи Мардон Кенжаевнинг даволаниши учун дори-дармон воситалари олиб берилди, — деди «Аралиқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Искандар Мардонов. — Гап шундаки, Гулнора опа сурункали касаллик натижасида ногирон бўлиб қолган. Бахтсизликни қарангки, у кишининг турмуш ўртоғи ҳам иш жойида оғир жароҳатланиб, ҳозирда иккинчи гуруҳ ногирони ҳисобланади. Рўзғорнинг асосий юки уларнинг коллежда ўқийдиган қизи зиммасида. Оиланинг аҳволи ҳисобга олиниб, ушбу оилага дори-дармон воситалари олиб берилди. Муолажа жараёни назорат остида олиб борилаяпти.
— Ўтказилаётган мулоқот ва учрашувлар натижасида касаба уюшмалари халққа янада яқинлашди, — дейди Агросаноат маж­муи ходимлари касаба уюшмаси Косон туман кенгаши раиси Шуҳрат Ортиқов. — Ўтган йили эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат ва никоҳ тўйлари ўтказиб берилди. Бундан ташқари, қирққа яқин фуқарога турмуш шароит­ини яхшилаши, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланиши учун «Мик­рокредитбанк» АТБнинг туман филиали томонидан кредитлар ажратилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!