Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Энг намунали бошланғич ташкилот танлови давом этмоқда

21.11.2013. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўқув марказида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасидаги “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика тармоқ босқичи ўтказилди.

Унда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ташкилий, тарғибот-ташвиқот йўналишларига оид мезонлар асосида тармоқ тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилотлар аниқланди.

– Жорий йилнинг касаба уюшмалари тизимида “Бошланғич ташкилотлар йили” деб номлангани фаолиятни янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлди, – деди тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Ўктам Турғунов. – Мазкур танловнинг йўлга қўйилиши меҳнат жамоасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояини кучайтирибгина қолмай, касаба уюшма аъзолари ҳамда фаолларида ишга ижодкорона ёндошиш қобилиятини ҳам шакллантирмоқда.

Тадбирда танловнинг республика босқичига йўлланма олган бошланғич ташкилотлар томонидан жамоа шартномаси асосида амалга оширилаётган ишлар, унинг ижроси, меҳнаткашлар манфаатлари устуворлигини таъминлаш йўналишларидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасини намоён этдилар. Шунингдек, йиғилганлар касаба уюшма қўмиталари фаолиятига оид кўргазмали материаллар ва слайдлар билан танишдилар.

Шундан сўнг танлов ғолиблари аниқланди.

1-ўринни “Ангрен логистика маркази” ЁАЖ касаба уюшма қўмитаси, 2-ўринни Тошкент вилояти “Бекободцемент” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси, 3-ўринни Фарғона вилояти “Қувасойцемент” АЖ касаба уюшма ташкилоти эгалладилар.

Ғолиб бошланғичлар Диплом ва фаолиятларида зарур бўлган  совғалар билан тақдирландилар.