Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Энг намунали талабалар турар жойи

14.06.2018. Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Энг намунали талабалар турар жойи” кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Талабалар турар жойи”да талабаларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, олиб борилаётган ишларни тартибга солиш, мавжуд камчиликларга барҳам бериш, талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 2018 йил 8 июн куни Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Энг намунали талабалар турар жойи” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раис ўринбосари Ахмедов Анвар Акмалович очиб берди ва барча талабаларни кўрик танловда фаол қатнашганликларига алоҳида тўхталиб ўтди. Университет илмий ишлар бўйича проректори Усмонов Ботир Шукуриллаевич университетни барча “Талабалар турар жойи”даги талабаларга университет томонидан қулайликлар яратиб берилаётганлиги, қолаверса Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг алоҳида эътибори ҳамда “Энг намунали талабалар турар жойи” кўрик-танловини ўтказишда хомийлик кўрсатаётганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг номинация ғолибларига Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Мирвохид Хайдаров

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Click to listen highlighted text!