Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Энг яҳшилар тақдирланди

08.11.2022. 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгашида “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш бўйича республика танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб республика босқичида муносиб иштирок этган иштирокчиларни тақдирлашга  бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳманова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков, танлов иштирокчилари, касаба уюшмаси фаоллари қатнашди.

Унда Республика танловининг Самарқанд вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга касаба уюшмалари томонидан “Энг яхши сектор раҳбари” номинациясида 1-ўрин олган Оқдарё тумани ҳокими Қудратов Шерзод Асатовичга 30 млн сўм,   “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” номинациясида  1-ўрин олган Жомбой тумани “А.Қурбонов” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шананова Чамангул Юлдашевнага  30 млн сўм, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” номинациясида 1-ўрин олган Пастдарғом тумани “Қозоқ Найман” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Гаппарова Дилноза Абдурашидовнага 30 млн сўм, “Энг яхши ёшлар етакчиси” номинациясида 1-ўрин олган Ургут тумани “Пастки Қаландар” маҳалласи ёшлар етакчиси  Ғайбиев Алишер Абдувохид ўғлига 30 млн сўм, “Энг яхши иш берувчи аёл” номинациясида 1-ўрин олган Булунғур тумани “Зайнура Булунғур текстил” МЧЖ раҳбари Саттарова Шоира Абдуғани қизига 30 млн сўм пул мукофоти ҳамда сертификатлар топширилди.

Танловнинг Республика босқичида “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси бўйича 3-ўринни қўлга киритган Қўшробот тумани “Ўрта сой” маҳалласи раиси Нурматов Турсунмурод  Абдухакимовга «Спарк» автомобили  11-ноябрь “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан тантанали равишда топширилади.