Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Farg’onaazot” АЖ да Қонун тарғиботи

17.05.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятлари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонуни янги таҳрири тарғиботига оид семинар ташкил этилди.

Семинар корхонанинг фаоллар залида корхонанинг ходимлари, техника хавфсизлиги мутахассислари ҳамда тармоқ касаба уюшмаларига қарашли бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида ўтказилди.

Семинарни “Farg’onaazot” АЖ бошқарув раиси Солижонов Абдупатто Тўланович бошқариб борди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири – Каримова Нодира Боҳодиржоновна, Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари – Тўхтаев Саидоқил Саидазимовичлар сўзга чиқдилар ва Қонуннинг моҳияти, мазмуни, меҳнатни муҳофаза қилишда ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ҳақида сўз юритдилар.

Бундан ташқари семинар жараёнида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ходисалар ва касб касалликлари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари “Farg’onaazot” АЖга қарашли “Кимёгар” БСОга ташриф буюриб, у ерда “Ёз-2017” мавсумини юқори савияда ўтказиш учун режалаштирилган чора-тадбирлар мажмуаси билан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!