Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Федерация Кенгашининг Юридик клиникасида фаолият олиб бориш учун кўнгиллилардан анкета қабул қилиш бошланди

03.06.2015. Фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасига оид бепул юридик хизмат кўрсатиш, жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, манфаатларни таъминлаш, кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш, уларнинг халқаро ва миллий стандартларга оид билимларини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида 2015 йил 1 апрелдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси ташкил этилди.

Юридик клиника фаолиятининг асосий мақсади фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасида бепул юридик (консультатив) хизмат кўрсатишдан иборатдир.

Юридик клиника фаолияти қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

Ижтимоий-ҳуқуқий фаолият – фуқароларга ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаш ва амалга оширишда амалий, бепул юридик (консультатив) хизмат кўрсатиш;

Ахборот-тарғибот фаолияти – кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш;

Ўқув-тарбиявий фаолият – клиника кўнгиллилари (волонтер)ни халқаро ва миллий стандартларга оид билимларини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш;

Илмий-тадқиқот фаолияти – юридик клиника мураббийлари ва кўнгиллилари томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга доир илмий-таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Юридик клиника мақсадларига эришиш учун биринчи галда юридик йўналишдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари орасидан танлов асосида кўнгиллилар жалб этилади. Юридик клиникада тўлиқ амалиёт ўтаган талабаларга махсус сертификат берилади.

Агар Сиз ҳам Юридик клиникада амалиёт ўтаб, ҳуқуқий билим ва кўникмаларингизни оширмоқчи бўлсангиз, унда тегишли тартибда анкета тўлдириб, бизга юборинг. Анкетани http://yk.uz сайти орқали юборишингиз мумкин.

Юридик йўналишдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини Юридик клиникада кутиб қоламиз.

Click to listen highlighted text!