Фидойилар рағбатлантирилди
29.03.2023. Андижонликлар Аббос Бакиров, Сойиб Хўжаев ҳамда Эркин Комилов сингари санъат дарғалари билан ҳақли равишда фахрланишади. Айни кунларда уларнинг издошлари, яъни вилоятда яшаб ва ижод қилаётган санъаткорлар театрда ҳаёт мактабидан сабоқ бериб келишмоқда.
27 март – Халқаро театр куни муносабати билан Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси томонидан театрларда узоқ йиллардан буён хизмат қилаётган бир гуруҳ ижодкорлар махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Шунингдек, маданият ва туризм бошқармаси тасарруфидаги барча муассасалар иш берувчилари ва бош ланғич касаба уюшмаси раислари иштирокида конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоаларга етказиш ҳамда шу йил 30 апрелда ўтадиган референдумда фаол иштирок этиш борасида фикрлашиб олинди.
Мансурбек Матисаев
Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси раиси