Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Фидойилик – бизга қўйилган бош талаб

04.08.2017. Қашқадарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» дастури ижросини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, жамоа шартнома ва келишувлари орқали кекса авлод вакилларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан 298 нафар ходим пенсияга чиқиш олдидан моддий ёрдам ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 415 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан совғалар топширилди. 785 нафар ишламайдиган пенсионер моддий ва маънавий  қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида 229 нафар ёш онага, 1034 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига моддий ёрдам берилди.

Иш берувчиларнинг маблағи ҳисобидан 59 нафар эҳтиёжманд ва чин етим талабанинг ўқув шартнома пуллари қисман тўлаб берилди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қурилиши учун 55 та ёш оилага фоизсиз ссудалар ажратилди.

Турли байрамлар муносабати билан Яккабоғ туманидаги «Саховат» интернат уйида маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди, бу ерда яшовчи қариялар ҳолидан хабар олиниб, 3 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Касаба уюшмаларининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган жисмоний  тарбия ва спортнинг ­оммавийлигини ошириш ҳақида тўхталадиган бўлсак, «Спорт — саломатлик гарови» шиори остидаги спартакиаданинг вилоят бос­қичида 193 нафар ходим қизғин мусобақалашди. «Саломатлик сари» югуриш марафонида ҳам иштирокчилар сонида ўсиш кузатилди.

Вилоятда ҳар йили ёзги соғломлаштириш мавсумини юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик кўрилади. Хусусан, жорий йилда Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида фаолият кўрсатаётган 19 та стационар оромгоҳда 26440 нафар ўғил-қизни дам олдириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда соғломлаштириш мавсуми давом этаётир.

Жорий йилда ҳам Оролбўйи минтақасидан 500 нафар (Қорақалпоғистондан 250, Хоразм вилоятидан 250 нафар) бола вилоятдаги «Лочин» оромгоҳида бепул дам олдирилади.

Таъкидлаш жоизки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида  меҳнаткашларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор кучайтирилмоқда.

1 июн ҳолатида бирлашма кенгашига 406 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бўйича қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, 179 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланди ва 21 млн. 873 минг сўм миқдорида иш ҳақлари ундириб берилди.

Муносиб меҳнат — фаровон ҳаётга пойдевор. Бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва корхона ҳамда муассасалардан сайланган вакиллар томонидан жами 1293 та меҳнат муҳофазасига оид қоидабузарликлар аниқланди. Уларнинг 1169 таси бартараф қилинди.

Яна бир воқелик. Вилоят маркази ва туманларда касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтган Форумига бағишланган семинарлар ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирда илгари сурилган масалалар қуйи ташкилотларга етказилди. Энг муҳими, ҳар бир касаба уюшма етакчисининг Форумда билдирилган таклиф ва мулоҳазаларга бефарқ эмаслиги бизни қувонтирди.

Ўзбекистонимиз шиддат билан ривожланяпти. Демак, замон билан ҳамнафас ўқиб-ўрганишимиз, олдимизга қўйилаётган устувор йўналишларни амалга оширишда, мамлакат келажагига ўз ҳиссамизни қўшишда янада фидойилик кўрсатишимиз даркор! Шундагина халқ орасида, ишчи-меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмаларига бўлган ишонч янада ортади, мустаҳкамланади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!