Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Хайрли ва бардавом

29.05.2015. Ёлғиз кексалар ҳамда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда касаба уюшма ташкилотларининг Ёшлар кенгашлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Федерация Кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурида кўрсатиб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Саховат” ва “Мурувват” уйларига манзилли ёрдамлар кўрсатиб келинаётир.

Жумладан, Наврўз байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни арафасида “Саховат” ва “Мурувват” уйларини моддий қўллаб-қувватлашга 54 млн. сўмликдан ортиқ маблағ сарфланди. Ушбу йўналишдаги тадбирлар “Саховат” ва “Мурувват” уйлари — касаба уюшмалари эътиборида” акцияси доирасида ҳудудий бирлашмаларнинг Ёшлар кенгашлари ҳамда маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши аъзолари Хўжайли туманида жойлашган “Мурувват” аёллар уйида яшовчилар ҳолидан хабар олди. Бундай хайрли тадбирлар барча ҳудудларда амалга оширилаётир.

Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари пойтахтимиздаги “Мурувват” ногирон эркаклар учун интернат уйида бўлишди.

— Интернат уйимизда 140 нафардан ортиқ ходим фаолият юритади. Бу ерда истиқомат қилаётганларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш мақсадида ҳозирда реконструкция ишлари олиб борилаяпти. Ижтимоий шериклик доирасида турли давлат ва нодавлат ташкилотлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келаётир, — дейди “Мурувват” ногирон эркаклар учун интернат уйи касаба уюшма қўмитаси раиси Нигора Холова. — Айниқса, Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлашни истардим. Уларнинг меҳр-муруввати, саховатпешалиги ва ғамхўрлигидан беҳад миннатдормиз.

“Мурувват” ногирон эркаклар учун интернат уйига Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев сўзга чиқди.

Click to listen highlighted text!