Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Халқаро алоқалар

dsc_5246-2

22.09.2017. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 20 дан ортиқ мамлакатлардаги  соҳавий касаба уюшмалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Республика кенгаши Халқаро металлчилар касаба уюшмалари Евроосиё Федерацияси аъзоси ҳисобланади. Россия, Украина,  Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Молдова давлатлари соҳа касаба уюшмалари билан биргаликда мунтазам равишда илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ташкиллаштириш, тажриба алмашиш йўлга қўйилган.

Жумладан, Россияда машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси, авиация саноати ходимлари касаба уюшмаси,  автомобил ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ходимлари касаба уюшмалари билан алоқа ўрнатилган. Кўп бора мазкур касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқувлар, учрашувлар уюштирилган.

Республика кенгаши бир неча марта металчилар касаба уюшмалари Халқаро бирлашмаси ишида кузатувчи сифатида иштирок этди. Жорий йил 5-6 март кунлари Халқаро металлчилари касаба уюшмаси Евросиё Федерацияси таклифига кўра делегатларимиз Федерация Марказий қўмитасининг 43-мажлиси иши ва навбатдаги VII қурултойида иштирок этди. Қурултойда 15 та мамлакатдан 61 та соҳа касаба уюшмалари делегациялари қатнашди.

Делегатларимиз қатор мамлакатлар, жумладан, Россия давлати вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим ва келишувлар имзолашга эришди.

Халқаро ташкилотлар вакилларининг мамлакатимизга ташрифи ҳам ўзгача эътибор билан қаршиланмоқда. Улар юртимиз металлурглари, машинасозлари эришаётган ютуқлар билан бирга ишчи-ходимларга яратилаётган имкониятлар билан таништирилди. Мисол учун, 20-21 июн кунлари Ўзбекистонга «IndustriALL» глобалл иттифоқининг минтақавий вакили Вадим Борисов ташриф буюрди. Меҳмон Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши фаоллари билан учрашиб, 140 дан ортиқ мамлакатлардаги саноат соҳасида фаолият юритаётган 150 миллион ходимни бирлаштирувчи глобал иттифоқ фаолияти тўғрисида маълумот берди. Суҳбатлар чоғида касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Меҳмон Андижон вилоятида бўлиб, «GM Uzbekistan» АЖ фаолияти ва бу ерда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. Касаба уюшма фаоллари ва иш берувчи вакиллари билан учрашди. В.Борисов корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ишига юксак баҳо берди.

Аҳмаджон ҲАҚҚУЛОВ,

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!