Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин

12.05.2017. Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Зилола Азимовалар хонадонига байрам арафасида касаба уюшма фаоллари ташриф буюришди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилоятидаги масъул ташкилотчиси Алишер Каримов хонадон аъзоларини Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлар экан, бугунги тинч, осуда ҳаётимизни таъминлашда хонадон соҳиби, ҳозирда марҳум, ҳарбий хизмат подполковниги Самандар Кенжаевдек мард, жасур ўғлонларнинг ҳиссаси беқиёслигини, унинг хотираси мангуликка дахлдорлигини алоҳида таъкидлади.

Касаба уюшмаларининг «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остидаги акцияси доирасида хонадон соҳибасига совға-саломлар ҳамда ­манзилли моддий ёрдам топширилди.

Ана шундай тадбир мудофаа, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати тизимида хизмат даврида ҳалок бўлган бахмаллик Қутлуғжон Раҳмонов, жиззахлик Зафар Боймуродов, Файзулла Умаров, Ш.Рашидов туманилик Жамолиддин Чўлбоев, ғаллаороллик Жаҳонгир Қўзибоевлар хонадонида ҳам бўлиб ўтди.

***

«Ҳеч ким  меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остидаги акция қатор йиллардан буён касаба уюшма фаолиятининг муҳим бир бўғини сифатида изчил давом эттирилиб келинаяпти.

Бу йил ҳам таълим соҳасида бир неча йиллар ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган 4 нафар фахрий устозлар, айни вақтда соҳада фаолият юритаётган 4 нафар байналмилал жангчиларга байрам совғалари топширилди.

— Касаба уюшмалари байрамлар арафасида биз, фахрийлар ҳолидан мунтазам хабар олади. Бунинг учун уларга ўз миннатдорлигимни билдираман, — дейди фахрий А.Якубов.

Print Friendly
Click to listen highlighted text!