Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимга тегишли ҳақлар ундирилди

10.07.2019. Фуқаро А.Матқулов 1986 йилдан буён врач-проктолог вазифасида ишлаган бўлиб 2018 йил 22 октябрдан буён ишимик инсульт касаллиги билан чалиниб биринчи гуруҳ ногиронлиги тайинланган. Шу сабабли, фуқаро А.Маткулов иш берувчига ўз ташаббусига биноан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилишни сўраган. Натижада, врач-проктолог А.Матқулов билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодексининг 151-моддасига кўра, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади деб белгиланган. Лекин, иш берувчи фуқаро А.Матқуловга фақат 30 кун учун пуллик компенсация тўлаб берган. Ваҳоланки, А.Матқулов 10 йиллик ишлаган даврида меҳнат таътилларига чикмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан касаба уюшмалари томонидан иш берувчига тақдимнома киритиш натижасида, А.Матқуловга фойдаланилмаган 10 йиллик меҳнат таътиллари учун  жами 19 533 446 сўм компенсация пуллари тўланиб берилди.

ЎзКУФ Бош юрисконсульти

Г.Бабаниязова

Click to listen highlighted text!