Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар манфаати касаба уюшмалари ҳимоясида

04.10.2018. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув республикамизнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, меҳнат ҳуқуқлари билан биргаликда, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва ҳавфсиз иш ўринларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йилнинг 3 октябр куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва АТБ “Агробанк”да кадрлар бўлими раҳбарлари, ҳуқуқшунослар, касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазасига масъул мутахассислар иштирокида меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида, ходимлар жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланилаётганлиги уларга яратилаётган меҳнат шароитлари, ишлаётган ногиронларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар, ҳамда кам таъминланган ходимларга кўрсатилаётган моддий ёрдамлар тўғрисида муҳокамалар қилинди.

Ундан ташқари, қуйи ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, меҳнат низолари комиссиялари фаолиятини йўлга қуйиш, ходимлар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишда, иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ҳамкорлигидаги олиб бораётган ишлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири 

Х.Умаров

Click to listen highlighted text!