Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Хотин-қизлар учун семинар-тренинг ўтказилди

27.09.2024. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини, айниқса кўмакка муҳтож хотин-қизларни ҳаётдан рози қилиш, муаммоларини манзилли ҳал қилиш энг муҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Бу борада ноёб тизим – «Аёллар дафтари» муҳим аҳамият касб этмоқда. Навоий вилоятида ҳам ушбу тизимнинг 5-босқичи шакллантирилган. Вилоятдаги 230 878 та хонадонларга уйма-уй кирилиб, хотин-қизлар хатловдан ўтказилди. Хатлов жараёнида ижтимоий кўмакка муҳтож деб эътироф этилган 30 086 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичига киритилди.

«Аёллар дафтари» бўйича тузилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят комиссияси томонидан доимий равишда мониторинг олиб борилмоқда. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси маҳаллаларга масъул этиб белгиланган.

Бугун Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичи самарадорлигини ошириш мақсадидадафтарга киритилган 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар учун психологик семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари, «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичи ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини юритиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган вакил Эркин Байниязов,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Ражабов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Қаландаров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов ҳамда тегишли масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Семинар-тренингда малакали психологлар руҳий ҳолатни яхшилаш, шахслараро муносабатларда ижобий ҳислатларни шакллантириш, турли хил низоларнинг олдини олиш, ўзига бўлган ишонч ва ижтимоий мослашув даражасини ошириш, неъматларни қадрига етиш ҳамда мунозара юритиш маданиятини шакллантириш бўйича тушунчалар берди.

Машғулот давомида хотин-қизларга уларни қийнаётган баъзи муаммоли вазиятлардан чиқиш, унга ечим топиш ҳамда оилада соғлом муҳитни шакллантириш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.