Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳуқуқшунослар тажриба алмашди

12.12.2015. Яқинда Ўзекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши юридик бўлими мутаҳассислари Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Бюроси ҳамда Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУК) Бутун Европа ҳудудий кенгаши (ВЕРС) ташаббуси билан Минск шаҳрида ўтказилган касаба уюшмаларининг юридик хизмати ходимлари иштирокидаги учрашувда қатнашди.

Қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, Азарбайжон, Белорусия, Грузия, Украина, Россия, Молдова, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари касаба уюшмалари мутахассислари иштирок этган учрашувда иштирокчилар ўз мамлакатларида аҳолининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашдилар.

Учрашувда Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси борасида қонунчиликда яратилган имкониятларга хорижий мутахассислар томонидан юқори баҳо берилди. Ногиронлар, уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун квоталанган иш ўринлари, аёллар ва ёшларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон ҳукумати ва касаба уюшмалари ижтимоий шериклигида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди. Жумлдан, олий ўқув юртлари ва каб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, меҳнат дафтарчалари очиш, улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда 3 йилгача иш берувчининг ҳуқуқларини чеклаш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаришлар эътироф этилди.

Иштирокчилар Ўзекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги иш ўринларини яратиш борасидаги иштироки, янги иш ўринларини яратишда фаол иштирок этиш барча касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан бири бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Семинар иштирокчилари турли мамлакатларда меҳнат қонунчилиги меёрларининг қўлланилиши, низоларини ҳал этишдаги муаммолар, жамоа шартномаларини тузишга оид масалалар, шунингдек, меҳнат қонунчилигига киритилган ва киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ҳақида фикр алмашдилар.

Click to listen highlighted text!