Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Илмий грант ва стипендия ғолиблари аниқланди

28.09.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида илмий грант ҳамда стипендиялар учун танлов эълон қилган эди.

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг май-июнь ойларида қабул қилинди.

Касаба уюшмаларининг илмий тадқиқотлар учун грантига жами 62 та ариза келиб тушди.

Илмий тадқиқотлар учун стипендия танловига эса 115 нафар талаба ариза топширди.

Иштирокчиларнинг илмий ишлари ҳамда лойиҳалари танлов комиссияси томонидан баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги икки нафар иштирокчи илмий грант танловида ғолиб деб топилди ва уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 22,5 баравари миқдорида грант маблағи ажратилиши белгиланди:

1. Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович – Тошкент Давлат юридик университети катта илмий ходим-изланувчиси.

Илмий иш мавзуси: “Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятлари”;

2. Мардонов Баходир Бахронович – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг мустақил тадқиқотчиси.

Илмий иш мавзуси: “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини оширишнинг методологик асослари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”.

Шунингдек, якуний натижаларга кўра қуйидаги беш нафар талаба илмий стипендия танловида ғолиб деб топилди ва уларнинг ҳар бирига 9 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида стипендия ажратилиши белгиланди:

1. Абдурайимова Мухлиса Эшнозор қизи – Тошкент кимё-технологиялари институтининг 4-босқич талабаси.

Мавзу: “Иш ўринлари аттестацияси ҳисобига кимё саноати ходимларининг меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш”;

2. Акбаров Бобурхон Баҳром ўғли – Тошкент Давлат юридик университетининг 2-босқич магистранти.

Мавзу: “Меҳнат соҳасидаги ҳуқуқбузарлик – меҳнат ҳуқуқи нормалари билан интизомий жавобгарликка тортиш асоси сифатида”;

3. Иномов Жафарбек Ғуломжон ўғли – Наманган муҳандислик-технология инстиутининг 4-босқич талабаси.

Мавзу: “Қишлоқ жойларида инновацион технологияларни жорий этиш орқали аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш масалалари”;

4. Исроилов Аброржон Ахатжон ўғли – Фарғона Давлат университетининг 4-босқич талабаси.

Мавзу: Имконияти чекланган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Бир осмон остида” лойиҳаси;

5. Эрназаров Юнус Юсупхожи ўғли – Тошкент Давлат юридик университетининг 2-босқич магистранти.

Мавзу: “Меҳнат соҳасида ходимларни камситилишдан ҳимоялашни ҳуқуқий тартибга солиш”.

Танлов ғолибларини чин дилдан муборакбод этамиз ҳамда танловда ўзларининг илмий ишлари билан қатнашган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!