Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Илмий грант ва стипендия танлови ғолиблари аниқланди

14.12.2018. Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси илмий грант ҳамда илмий стипендиялар учун танлов эълон қилган эди.

Илмий тадқиқотлар учун грант танловига жами 77 та ариза келиб тушди. Илмий тадқиқотлар учун стипендия танловига эса 89 нафар талаба ариза топширди. Бугунги кунда танлов комиссияси аъзолари иштирокчиларни баҳолаб бўлишди.

Танлов комиссияси хулосасига биноан, қуйидаги иштирокчилар ғолиб дея топилди.

Илмий грант танловида:

Атажанова Динара Салимжановна – Тошкент давлат юридик университети катта илмий ходим-изланувчиси – энг кам иш ҳақининг 40 (қирқ) баравари миқдорида;

Аманов Отабек Аманкулович – Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси – энг кам иш ҳақининг 35 (ўттиз беш) баравари миқдорида.

Илмий стипендиялар танловида:

Курокбоев Толмас Ибодуллаевич – Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқий фаолият” йўналиши 4-босқич талабаси;

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғли – Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси;

Содиқов Хидирали – Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқий фаолият” йўналиши 4-босқич талабаси;

Абдужалилова Дилафруз Икром қизи – Ўзбекистон миллий университети Иқтисодиёт факультети “Кадрлар менежменти” йўналиши 3-босқич талабаси;

Тожиев Асрорбек Равшанжон ўғли – Наманган муҳандислик-технология институти Муҳандислик технология факультети 4-босқич талабаси.

Илмий стипендиялар танлови ғолибларига ўн ой давомида ҳар ой энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баравари миқдорида стипендия тайинланди.

Танлов низомига биноан, илмий грант ҳамда стипендия миқдори бир йўла берилиши мумкин.

Танлов ғолиблари 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тантанали равишда тақдирланадилар.

Click to listen highlighted text!